Андер Эррера: МЮнинг муваффақиятсизликларида Моуриньо айбдор эмас
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера “қизил иблислар”нинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизликларида жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньо айбдор эмаслигини айтди.
“Агар жамоа мавсумни муваффақиятсиз ўтказса, бунга 75% футболчилар сабабчи бўлишади. Истеъфога чиқарилган мураббийдан айб қидириш осон, бироқ бу барчамизнинг умумий айбимиздир. Таркибдаги ҳар бир футболчи мавсум давомида биз билан содир бўлган воқеаларга алоқадор. Мен Моуриньони жуда ҳурмат қиламан. У қўлидан келган барча ишни қилди.
Жозе билан илк мавсум яхши ўтганди. Биз АПЛда иккинчи ўринни эгаллагандик ва келгуси мавсумдан умидларимиз катта эди. Аммо бундай бўлмади”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, МЮ жорий мавсум премьер-лигани 6-ўринда якунлади.
Фикрлар