"Андижон" - "Металлург": "Бобур Арена"даги сўнгги ўйинни эсга оламиз

Chery Tigo 7 PRO

Бугун Суперлиганинг 8-турига старт берилади. "Андижон" эса бу сафар "Металлург"ни ўз майдонида қабул қилади. Сўнгги марта бу клублар "Бобур Арена"да тўқнаш келишганида андижонликлар меҳмонларни яхшигина "сийлашганди". 

Ўтган йили апрель ойи "Андижон" учун ёмон кайфиятда ўтаётганди. "Нефтчи" ва "Навбаҳор"дан учралган кетма-кет икки мағлубиятдан кейин клубни "Металлург" билан қийин ўйин кутиб турганди. Сабаби, Стешевич шогирдлари икки турдан бери мағлубиятга учрамай, ОКМКни таслим қилиб, турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олганди. Аммо...

Учрашувнинг биринчи таймидаёқ мезбонлар 3 та тўп фарқни билан олдинга чиқиб олишди. Ҳали битта ҳам голга муаллифлик қилмаган Рубин Хебай эса нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйди. Ҳужумчи нафақат дебют голини урди, балки "Металлург" дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шундан кейин у кетма-кет 7 та ўйинда стадионни голсиз тарк этмаган. 

"Андижон" – "Металлург" – 5:0 (3:0).

24 апрель. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 1051 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов.

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Ришат Нугмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Алишер Файзиев

"Андижон": Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Владимир Бубанья, Илҳом Алижонов, Абдураҳмон Комилов, Фарҳод Бекмуротов, Сардор Азимов (Нодари Кавтарадзе, 60), Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров (Илҳом Абдуғаниев, 81), Фарҳод Соҳибжонов (Суҳроб Бердиев, 81), Рубин Хебай (Бобур Фарҳодов, 86).

"Металлург": Акмал Ортиқов, Владислав Касминин, Иван Йосович, Муҳаммадали Алиқулов (Филип Стаменкович, 46), Худойшукур Сатторов (Абдужалил Маназаров, 46), Бектемир Абдуманнонов (Эргаш Исмоилов, 75), Аброр Тошқўзиев (Диёр Тоиров, 88), Шахзод Ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов, Забиҳилло Ўринбоев, Марко Обрадович (Дамир Темиров, 65).

Голлар: Рубин Хебай, 2 – 1:0. Рубин Хебай, 9 – 2:0. Леван Арвеладзе, 15 – 3:0. Рубин Хебай, 83 – 4:0. Суҳроб Бердиев, 84 – 5:0. 

Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов, 57 – Худойшукур Сатторов, 4. Забиҳилло Ўринбоев, 45+2.   

"Металлург" учун мазкур баҳс ҳам қийин ўтиши мумкин, чунки жамоа ушбу мавсум ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. "Андижон" бўлса фақатгина битта ўйинда енгилган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!