"Андижон" - "Сурхон": Ўзаро ўйинлари тарихи

Бугун Андижон шаҳридаги “Соғлом Авлод” стадионида Суперлиганинг 21-тур доирасида “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. “Андижон” футбол клуби матбуот хизмати ушбу ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

“Андижон” ва “Сурхон” жамоалари шу кунгача 25 маротаба ўзаро баҳс олиб борган. Учрашувларнинг 14 тасида “Андижон” жамоаси ғолиб чиққан бўлса, “Сурхон” жамоаси 6 та учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 5 та учрашув эса дуранг натижаси билан якунланган. Тўплар нисбати 54-32 “Андижон” жамоаси фойдасига.

“Андижон” жамоасининг “Сурхон” устидан қозонилган энг йирик ғалабасини 2000 йилги чемпионатда Термиз шаҳрида қўлга киритган. Ўшанда жамоаси сафарда “Сурхон” футболчиларини 0:5 ҳисобида мағлуб этишган.

Умуман олганда, “Андижон” жамоаси “Сурхон” устидан 5 маротаба (3:0, 5:1, 6:2, 4:0, 5:0) йирик ҳисобда ғалаба қозонган.

Ушбу жамоаларнинг энг голларга бой бўлган учрашуви 1998 ва 1999 йилги чемпионатларда бўлиб ўтган. Андижонда бўлиб ўтган учрашувда “Андижон” 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Термизда бўлиб ўтган “Сурхон”-“Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!