“Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоалари халқаро турнирни муваффақиятли бошлашди
Аввал хабар берганимиздек Андижон футбол академиясининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамолари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Ушбу турнирда Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва мезбон Қозоғистондан жамоалар бор.
Бизга маълум бўлишича Шохруҳ Ишанов мураббийлигидаги 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси турнирнинг илк турида қўшни Қирғизистон чемпиони ҳисобланган Бишкекнинг “Илбирс” жамоаси билан 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этди. Рақиб дарвозасига киритилган ҳар иккала голга Азизбек Усмонов муаллифлик қилди.
24 март, Олмота. 2005 йиллар.
"Илбирс" (Қирғизистон) - "Андижон АФА "SGS" ShirinGaz" (Ўзбекистон) 2:2
Голлар: Азизбек Усмонов (дубль)
Мураббий Лочин Гулдоев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси мусобақани ғалаба билан бошлади. Улар дастлабки ўйинда мезбон Қозоғистоннинг “Цесна” жамоасини 1:0 ҳисобида енгди. Учрашувдаги ягона голни Абдуғани Ғуломов киритди.
24 март, Олмота. 2006 йиллар.
"Цесна" (Қозоғистон) - "Андижон АФА "SGS" ShirinGaz (Ўзбекистон) 0:1
Гол: Абдуғани Ғуломов
Мусобақа 31 мартга қадар давом этади.
Фикрлар