"Андижон": Алиев кетди, Абдуғаффоров ижарага берилди
“Андижон”нинг қишки селекциядаги режалари ҳар томонлама ўйлаб чиқилган режа асосида амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Лекин кутилмаган ўзгаришлар ҳам юз бериши табиий ҳол. Жумладан, Ўзбекистон U17 сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳужумчи Асилбек Алиев билан келишувга эришилганди. Кейинчалик эса унинг ўрнига жамоадоши - Сайфиддин Содиқов жалб қилинганлиги боис Алиев билан ўртадаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинди.
Шунингдек, 21 ёшли ярим ҳимоячи Аббос Абдуғаффоров Қирғизистон чемпионати иштирокчиси - “Алай” жамоасига ижарага берилганлигини ҳам маълум қиламиз. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар