"Андижон" билан хайрлашган легионерлар кетар чоғида нима дейишди?

CHERY AUTO

Жорий мавсумда ҳозирча барча режалари ҳам амалга ошмаётган, аммо олдинга интилишда давом этаётган “Андижон” клуби ФИФА кунларидан фойдаланиб, айни пайтда қўшни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.

Tecno

Максим Шацких бошчилигидаги “Бургутлар” у ердаги йиғинда тўлиқ таркиб билан қатнашаётгани йўқ. Масалан, Олег Зотеев, Лука Ускокович, Фарҳод Соҳибжонов каби ўйинчиларда жароҳат бўлса, россиялик Ислам Машуков ва черногориялик Миомир Журичкович клубни тарк этдилар. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати расмий хабар тарқатган.

Ушбу легионерлар кетар чоғида қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар.

Ислам Машуков: “Биринчи навбатда жамоа мухлисларига катта ташаккур айтмоқчиман. “Андижон”ни юрагидан қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларига алоҳида миннатдорлик изҳор қиламан. Ҳа, мен биламан, уларни хурсанд қила олмадим. Лекин буни ўзига яраша сабаблари бор эди. Ишонаманки, “Андижон” янги мураббийлар штаби билан янада кучлироқ жамоага айланади. Максим Александрович - жамоага кўп нарса бера оладиган топ даражадаги мураббий. У клубни юқорига олиб чиқади, деб ўйлайман. “Андижон”га ҳамма вақт омад тилаб қоламан. Ҳаммаси учун раҳмат!”

Миомир Журичкович: “Мен бу жамоага ва айниқса Ўзбекистонда энг зўри бўлган мухлисларга алоҳида раҳмат деб қоламан. Афсуски, мен ушбу жамоага керакли фойда келтира олмадим. Шунинг учун кетишга қарор қилдим. “Андижон” менда унутилмас тажриба бўлиб қолади. Келажакда албатта жамоага муваффақиятлар тилаб қоламан".

Россиялик 30 ёшли ҳужумчи Машуковнинг “Андижон”га қўшилганида ундан умидлари катта эди. Бироқ ҳужумчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади. У жорий мавсумда шу кунга қадар Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида 13 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли пасни узатди. Черногориялик ҳимоячи Журичкович эса “Андижон” либосида чемпионат ҳамда Кубокда ҳаммаси бўлиб 10 та учрашувда майдонга тушди.

“Андижон” клуби ёзги трансфер ойнаси очилган пайтда таркибига албатта янги ўйинчиларни қўшиши кутилмоқда ва уларнинг орасида янги легионерлар ҳам бўлиши катта эҳтимол. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
03/06/2025 09:10
бу ахлат легионерлардан узимизни йигитлар ЗУР!
откат килиш учун четдан бомжларни олиб келишади. бу бомжлар эса олган пулини ярмини пора килиб бериб кетади, анча мунча валюта увол булади