Андижон футбол академияси тарбияланувчилари қирғизистонлик футболчиларга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишди

21-23 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Андижондаги футбол академияларнинг спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда таҳлилчилари учун ўқув-семинар ўтказилди.
 
Семинар давомида иштирокчиларга академия тарбияланувчилари машғулотларини қандай тасвирга олиш ва тасвирган олинган материалдан қай тарзда фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тайёр видеоёзувларни қандай таҳлил қилиш бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.
 
Кеча семинар қатнашчилар Андижон болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг 2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ўқув машғулот жараёнида бевосита иштирок этишди. Шундан сўнг, Қирғизистон Республикасининг Ўш футбол академияси 2003 йил тарбияланувчилари ҳамда Андижон вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиб, якунда андижонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!