"Андижон" футболчисига "Локомотив" ва "Қўқон-1912" клублари қизиқиш билдирмоқда

"Андижон" ҳимоячиси Фарҳод Мираҳматов кейинги мавсум фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

Sports.uz сайтига маълум бўлича, ҳимоячи хизматига "Локомотив" ва "Қўқон-1912" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Фарҳоднинг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни ниҳоясига етади.

mirahmatov

Аввалроқ, футболчи сайтимизга берган интервьюсида АГМК клубидан ҳам қизиқишлар бўлганлиги ҳақида гапирганди. Якунланган мавсумда фулбек 23та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!