"Андижон" ҳимоячисидан юбилей ўйин

"Андижон"нинг "Қизилқум"га қарши учрашувида бошланғич таркибда майдонга тушган ҳамда баҳсни тўлиқ ўтказган иқтидорли ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов фаолиятидаги юбилей ўйинини ўтказишга муваффақ бўлди. 

Ўтган сафар "Андижон" жамоасининг бошқа бир футболчиси Илҳом Алижонов фаолиятидаги 100-ўйинини ўтказгани ҳақида маълумот бергандик. 

Гап шундаки, 25 ёшли Ғуломов ҳам "Андижон" сафида ўзининг 100-ўйинида майдонга тушди. 

"Бургутлар" сафида 2021 йилда дебютини ўтказган Абдулвоҳид жамоа билан шу давр мобайнида про лига ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. 

Эътиборлиси, у барча 100 та ўйинни "Андижон" либосида ўтказишга эришди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!