"Андижон" клуби мухлислари учун хушхабар

CHERY AUTO

"Андижон" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси клуб собиқ футболчиси Иброҳим Отахоновнинг фаолиятини қайта тиклаганини маълум қилди:

Tecno

"Фаолиятини «Андижон» жамоасига бағишлаган Иброҳим Отахонов яна жамоамиз билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда.

Футболчилик фаолиятини 2019 йилда якунлаган Иброҳим Отахонов яна футболга қайтишга қарор қилди. У 2021 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Умид қиламизки, Отахоновнинг тажрибаси ёш футболчиларимизга куч ва ғайрат бўлиб хизмат қилади", - дея хабар беради расмий саҳифа. 

Comments

You must be logged in to commet!