"Андижон" легионери: "Дербида ҳар доим ўзгача муҳит ҳукмрон бўлади"
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 5-турида “Андижон” Фарғонада “Нефтчи”га қарши водий дербисида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Андижон" жамоасининг тожикистонлик легионери Ахтам Назаров эса бундай шиддаткор дербида илк бор иштирок этди ва у ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Нефтчи”га қарши ўйин ҳақида айтишим мумкинки, тезкор голлар беллашув тақдирини ҳал қилди. Бизда ҳам гол киритиш учун яхши вазиятлар бўлганди. Аммо уларнинг посбони жамоаси жонига аро кира олди. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман.
Дербида ҳар доим ўзгача муҳит ҳукмрон бўлади. Ўз-ўзидан бундай беллашувлар қизиқарли ўтади. Бизни қўллаб-қувватлаганлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Худо хоҳласа, ғалабаларимиз ҳали олдинда”, - деди Назаров.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар