"Андижон" легионери Москвага жўнаб кетди

  • 14 июля, 2023, 11:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Андижон"нинг грузиялик легионери Нодари Кавтарадзе Суперлиганинг қолдирилган 8-турида Тошкентда “Пахтакор”га қарши беллашувда оёғидан жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Олдин хабар берганимиздек, футболчига операция зарур ва бу амалиёт Москвада ўтказилиши режалаштирилган.

Tecno

Шу мақсадда Нодари 9 июль куни аввал Тбилисидан Тошкентга келди. Шахсий ишлари билан пойтахтда шуғулланди. Яъни, Москвага операциядан олдинги тиббий текширувга йўл олаётганлиги учун ҳужжатлаштириш ишлари билан машғул бўлди.

Табиийки, клуб раҳбарияти Нодари билан боғланиб турибди. Нодари кеча кечки пайт 19:20 да Тошкент-Москва йўналишида Россия пойтахтига жўнаб кетди. Москвада тиббий текширувдан ўтганидан сўнг унинг қачон операция қилиниши маълум бўлади.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию