"Андижон" ўртоқлик учрашувида йирик ғалабага эришди
“Андижон” клуби кеча “Бобур арена” ўйингоҳида “Навбаҳор-фарм” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу учрашувда майдон эгалари рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди.
Абдуғани Камолов, Диёр Раҳимқулов, Фарҳод Соҳибжонов ва Алфайзи Неъматов томонидан киритилган голлар “Андижон”га 4:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Шу куни “Андижон” таркибида бир қатор кўрикдан ўтаётган янги футболчилар ҳам майдонга туширилди. Шунингдек, жамоага дарвозабон Маъмур Икромов ҳам таклиф қилинганини айтиш жоиз.
Маълумотларга қараганда, “Андижон” клуби навбатдаги йиғинини Тошкентда ўтказиши режалаштирилган. Тез орада жамоа сафига янги ўйинчиларнинг қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар