"Андижон" қайси футболчилар билан шартнома имзолади?

Охирги пайтларда молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолгани ҳақида айтилаётган “Андижон” клуби айни пайтда бу масалага ижобий ечим топиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда. Чунки мавсум стартига ҳам тобора саноқли кунлар қолмоқда. Аксарият жамоалар эса янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлишди. Шунинг учун андижонликлар ҳам имкони қадар таркибдаги ўйинчилар билан келишувга эришган ҳолда уларни рўйхатдан ўтказиш ҳаракатидалар.

Бунгача “Бургутлар” Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини босқичли тарзда ўтказишганидан хабарингиз бўлса керак. Эндиликда эса жамоа аъзолари жума куни дастлабки тур доирасида “Локомотив”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс учун тайёргарлик кўрмоқда. Шуни айтиш мумкинки, Александр Хомяков жамоаси охирги назорат учрашувини “Бунёдкор”га қарши ўтказишди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Андижонликлардан ҳужумчи Тимур Усмонов ўзини кўрсатди.

“Андижон” таркиби: Арслон Аҳроров, Дмитро Зозулья, Усмонали Исмоналиев, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Фарҳод Бекмуродов, Жамшид Ҳасанов, Муҳаммад Йўлдошев, Абдуллоҳ Олимов, Сирож Мелиев, Тимур Усмонов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Қаҳрамон Баҳодиров, Жон Леслеон, Бахтиёр Қосимов, Артём Литвяков, Фарҳод Мираҳматов, Нодир Мавлонов, Жаҳонгир Абдумўминов.

Энди таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, маълум вақт жамоа йиғинида иштирок этган Тринидад ва Тобагодан келган Жон Леслеонга мураббийлар жавоб бериб юборишди. Яыинда “Андижон” жамоасига “Машъал”, “АГМК”, “Металлург”, “Сўғдиёна” жамоаларидаги тўп сурган ярим ҳимоячи бўлган Жаҳонгир Абдумўминов келиб қўшилгани ҳақида ҳам хабар бергандик. Ушбу ўйинчи ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилиб, 9 та учрашувда 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Эндиликда у янги мавсумни “Андижон”да ўтказади.

Шунингдек, таркибга нигериялик ярим ҳимоячи Ибе Окоро ҳам қўшилганини таъкидлаш жоиз. Катта эҳтимол билан ушбу легионер ҳам янги мавсумни “Андижон” сафида бошлаши кутилмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек, янги футболчилар билан ҳам келишувларга эришилмоқда. Ҳозирга қадар қуйидагича ўйинчилар билан шартномалар имзоланди: Абдуллоҳ Олимов, Азамат Исроилов, Артём Литвяков, Асилбек Азизов, Арслон Аҳроров, Бахтиёр Қосимов, Дмитро Зозуля, Дониёр Абдуманнопов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Ҳасанов, Қаҳрамон Баҳодиров, Муҳаммад Йўлдошев, Муҳаммаджон Хусанов, Нодир Йўлдошев, Сирож Мелиев, Тимур Усмонов, Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Бекмуродов, Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авилов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!