"Андижон" РПЛ клубига йирик ҳисобда енгилди
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган "Андижон" клуби бугун Анталияда Россиянинг “Факел” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда "бургутлар" рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳамюртларимизнинг ягона голини Шаҳбоз Эркинов киритди. Россияликларнинг 4 голига Евгений Марков (дубль, биттаси пенальтидан), Матвей Ивахнов (пен) ва Кондромашин муаллифлик қилди.
Бундан олдинги баҳсда андижонликлар Руминиянинг "Чиксереда" клуби билан нурсиз дуранг қайд этганди - 0:0.
Фикрлар