"Андижон" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа таркибига янги футболчи келиб қўшилганини маълум қилди:

"Оятулло Сафаров жамоамиз сафига келиб қўшилди. Тожикиситонлик иқтидорли футболчи қанот ҳимояси позициясида ҳаракат қилади. У эртадан машғулотларни бошлайди", - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда. 

Аввалроқ, Сергей Трофан ва Виктор Карпухин клуб машғулотларига қўшилгани хабар қилинганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)