"Андижон-SGS" 3 футболчи билан шартномани бекор қилди

"Андижон-SGS" жамоаси 1-даврадан сўнг бир қатор футболчилар билан шартномани бекор қилди.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, мавсумнинг биринчи даврасида андижонликлар сафида ҳаракат қилган Шаҳбоз Жумабоев, Абубакир Мўйдинов, Юрсинали Топволдиев расман жамоани тарк этди. Ушбу ўйинчилар ва клуб ўртасидаги шартномалар икки томонлама бекор қилинди.

Маълумот учун, Про лига жорий мавсумида Топволдиев бешта, Мўйдинов ҳамда Жумабоев иккитадан ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!