"Андижон-SGS" Қирғизистондаги турнирга таклиф этилди

  • 31 май, 2022, 13:43
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари Қирзиғистон Республикасида дўстлик ва қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ёшлари ўртасида футбол тарғиботини амалга оширишга қаратилган футбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Tecno

Мазкур «Ўш шаҳар Ҳокими Кубоги» турнирига «Андижон-SGS» жамоаси ҳам таклиф этилган.

Шу муносабат билан айни дамда «Андижон-SGS» эътиборини Қирғизистонда бўлиб ўтадиган ушбу халқаро мусобақада муносиб иштирок этишга қаратган.

Жамоамиз режага кўра, 1 июнь куни Ўш шаҳрига жўнаб кетади. Мусобақа ташкилотчиларининг бизга маълум қилишича, «Ўш шаҳар ҳокими КУубоги» турнирида жамоамизга Тошкентнинг «Бунёдкор», Қўчқор-Ота шаҳрининг «Нефтчи» ва Ўшнинг «Алай» клублари рақиблик қилади, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!