Андижон SGS учрашув ўтказиш тартибини бузгани учун жазоланади

Про лига 18-туридан жой олган “Шўртан” — “Андисжон SGS” учрашуви комиссарининг билдиргиси асосида меҳмон жамоа ҳатти-ҳаракати ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилади.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.12-бандига кўра, учрашув расмийлари орасида лига рўйхатидан ўтган шифокор захира ўриндиғидан жой олиши керак. Аниқланишича, “Андижон SGS” жамоаси Ғузор шаҳрига шифокорсиз етиб келган. Шундан келиб чиқиб, Лига комиссарини чалғитган ҳолда шифокорни расмий қайдномага киритган ҳамда шифокорга тегишли лицензияни Лига рўйхатидан ўтмаган бегона шахсга тақдим этиб, уни техник зонага киритган.

Шунингдек, клуб мураббийи Расулжон Раҳмоновга тегишли лицензия ҳам бегона шахсга тақдим этилиб, у ҳам техник зонага киритилган. Лига комиссари лицензиялар ва уларнинг ёрдамида техник зонага киришга уринган шахсларни бирма-бир солиштириб чиқиш жараёнида мазкур ҳолатга ойдинлик киритган ва уни баёнлаштирган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Андижон SGS” бош директори Исломбек Рустамов раҳбар сифатида ўз қўли остидагиларга жавобгар эканлиги, бироқ “Андижон SGS” жамоаси регламентнинг қатор талабларини қўпол равишда бузгани ва бундай ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига оширилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!