"Андижон" Суперлига клубларига қарши майдонга тушади

Дукентда ўқув-машғулотини давом эттираётган жамоамиз ёзги тайёргарлик йиғини доирасида назорат учрашувларини ҳам ўтказиши олдиндан режалаштирилганди.

Айниқса, Суперлига клубларига қарши ўйинлар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, рақиблар айнан кучлилар орасида иштирок этаётган жамоалардир.

Шу сабабли “Андижон” клуби ёзги йиғини давомидаги дастлабки назорат беллашувини 11 июль санасида Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган АГМК жамоасига қарши ўтказади. Навбатдаги беллашув эса 20 июль кунига белгиланган бўлиб, шу куни жамоамиз Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида шуни қўшимча қилмоқчимизки, яна бошқа назорат учрашувлари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
09/07/2022 10:50
Яхши зу'р АНДИЖОН кучайишда давом этинглар