"Андижон" таркибига Тожикистон терма жамоаси аъзоси қўшилди

6 январь кунидан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни Янгиер шаҳрида давом эттирадиган Александр Хомяков қўл остидаги “Андижон” жамоаси сафига янги футболчилар келиб қўшилишда давом этмоқда.

Танишинг: Ойбек Абдуғаффоров.

Туғилган йили: 30.03.1995 йил.

Амплуаси: Ярим ҳимоячи.

Фуқаролиги: Тожикистон.

Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси.

Ўйнаган жамоалари: “Регар”, “Барқчи”, “Ҳосилот”, “Истиқлол”, “Регар”, “Хўжанд”.

2019 йили “Хўжанд” жамоаси таркибида ОФК Кубогида иштирок этиб, 7 та учрашувда майдонга тушган ва 612 дақиқа ҳаракат қилган.

Манба: "Андижон" клуби телеграм расмий канали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!