"Андижон" Тошкентда кимларга қарши майдонга тушади?
Ўқув-машғулот йиғинининг биринчи босқичини якунлаган "Андижон" эртага таёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаш учун Тошкентга йўл олади.
Пойтахтда футболчиларнинг ўйин амалиётини янада ошириш мақсадида назорат беллашувларига эътибор қаратилади. Шу мақсадда у ерда учта ўйин ўтказилиши белгиланган.
Олдин хабар берганимиздек, “Андижон” 20 июль куни “Металлург” клубига қарши майдонга тушади. Навбатдаги ўйин 24 июлга мўлжалланган бўлиб, шу куни “Қизилқум” спарринг-рақиб вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, 29 июль куни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони – “Истиқлол”га қарши ҳам баҳс олиб борилади.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар