"Андижон" U-21 жамоасига мураббий тайинланди

“Андижон” жамоамизга доир яна расмий хабарни эълон қиламиз.

Гап шундаки, U-21 таркиб ҳам аллақачон янги мавсум учун тайёргарлигини бошлаб юборган. Эндиликда “Андижон” U-21 жамоасини маҳаллий мутахассис Абдурашид Исмоилов бошқаради ва ушбу мутахассис билан шартнома имзоланди. Ҳозирда “Андижон” ёшлар таркиби сараланяпти ва иқтидорли йигитлар кўрикдан ўтказиляпти.

Абдурашид Исмоиловни андижонлик мухлислар яхши билишади. У 1971 йилнинг 3 март куни Андижон шаҳрида таваллуд тоган. Абдурашид Мухторович фаолиятини “УзДонгЖу”да 2007 йили бошлаган. 2009 йилдан “Андижон” клуби ўринбосарларига мураббийлик қилган ва 2014 йилгача фаолият олиб борган. Собиқ клубига қайтгунга қадар “Андижон-SGS”да спорт директори лавозимида фаолият олиб борган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!