"Андижон" устози "Олимпик" устидан қозонилган ғалабага қандай изоҳ берди?

“Олимпик” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Александр Андреевич, бугунги учрашув тўғрисида нималарни айта оласиз?

- Авваламбор, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Биз учун омадсиз ўтган ўйинларлан сўнг ниҳоят ғалаба қозондик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Бугун тўлик дастур асосида ўйлаган режаларимиз амалга ошди ва олдинга юришда давом этамиз.

- “Олимпик” сафида бир қатор йўқотишлар бор эди. Бугунги танлаган таркибингизни айнан шундан келиб чиқиб амалга оширдингизми?

- Ҳа, рақибнинг бир қатор футболчилари ўйинни ўтказиб юборишини билардик. Ҳар бир футболчиларни ўз вазифаси бор ва шунга асосан тайёргарлик кўради. Вазиятга қараб ушбу таркибимизни танладик ва бу бизга ғалаба олиб келди.

- “Андижон”ни олдинда кетма-кет иккита водий дербиси кутмоқда. Қайси бири муҳимроқ деб ўйлайсиз?

- Жамоамизга ҳамма ўйин муҳим. Биз учун жадвалдаги ҳолатимиздан қатъий назар ҳар бир баҳсга максимум тайёрланамиз.

- Жамоангиз тезкор гол уриб олганидан кейин асосан ҳимояда ўйнади. Қўшимча режа йўқмиди?

- Бизда Б ва ҳатто С режалари ҳам бор эди. Тўғри, ўйин темпи паст бўлди. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳужумни оширишга ҳаракат қилдик, кейин нима бўлганини кўрдинглар. Жамоамни ҳали идеал дея олмайман, камчиликларимизни ҳозир айтишдан маъно йўқ, муаммоларимиз бор ва буни тўғрилаш учун ишлаяпмиз. Майдон марказида устунлик асосида ўйнашни мақсад қилгандик. Бу рақиб билан очиқ футбол ўйнаш кулгули. Қаҳрамонлик кўрсатаман деб, кейин натижа бўлмаса, бунинг фойдаси йўқ. Ўзимизни ўйинимизни яхши томондан намойиш этдик. Натижани кўриб турибсиз, режаларимиз ўхшади. Албатта, камчилик томонларимини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Кучли томонларимиздан фойдаланишга интиляпмиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!