"Андижон" устози "Пахтакор"га қарши ўйин ҳақида: Учрашувнинг Фарғонада ўтгани ўз таъсирини кўрсатди
"Биз ўзбек футболининг байроқдор жамоасига қарши ўйнадик. "Пахтакор" сафида терма жамоамизнинг етакчи футболчилари тўп тепишади. Йигитларимга, мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳаёт давом этади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Эндигина 9 ўйин ўз ниҳоясига етди, ҳали олдинда ўйинлар кўп.
Жамоа икки йил Про-лигада ўйнади ва ўйин борасида камчиликлар бўлиши табиий. Бу борада ўз устимизда иш олиб борамиз.
Футбол 90 дақиқа ўйналади. Учрашув сўнггида иккита тўп ўтказиб юбордик. Футболчилар консентрацияни йўқотиб қўйишди. Бугун ғалаба қозонишни истаган эдик, аммо пенальти, баҳс сўнггидаги гол барчасини ўзгартириб юборди.
Беллашувнинг Фарғонада ўтгани ҳам таъсир қилди. Ўз уйингда минглаб мухлис қаршисида ўйнаш бошқача. Аҳир ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Балки ўйин умуман бошқача кечган бўлар эди.
Ҳакамлар ҳақида гапириш менинг вазифамга кирмайди ва бу борада бирор нарса дея олмайман", - деди Саидов.
Фикрлар
Andijon klubiga himoya chiziqlarini kuchaytirishini va xujimni boshlab beradigon o‘yinchiga e’tibor qaratish kerak. Xujimchi esa doim sergak turib iloji boricha hafli vaziyatlar yaritishi kerak.
O‘z uyimizda o‘ynamaganimiz ta’sir qildi degani o‘zini oqlamadi.Yevropa chimpionati finali Ispanyada o‘tadi. Ikkala Angilya klublari o‘rtasida bular yutkizgan jamoa ham shunday izoh beradimi.Fudbo‘lchilarda tajriba bo‘lsa har qanday sidaion va boshqa shaharda ham o‘ynay oladi.Prepisional fudbo‘lchilarku bular.