"Андижон" ва "Қўқон-1912"даги барҳам топган нохуш сериялар, Олмалиқ ҳамда Фарғонада собиқлар дуэли ва бошқалар ҳақида

CHERY AUTO

18-21 апрель кунлари Суперлигада 5-тур ўйинлари ўтказилди. Беллашувларда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Жумладан "Андижон" ўз майдонидаги очилиш ўйинида илк дақиқадаёқ гол уриб, якунда "Насаф"дан устун келди. Вадим Абрамов ҳозирги жамоасининг собиқ футболчилари ва мураббийи Миржалол Қосимовни Олмалиқда мағлубиятга учратди. Абрамов ёшлар билан ҳам натижа кўрсатса бўлишини, фақат энг кучлилар орқали муваффақият қозониш шарт эмаслигини исботламоқда.

Ҳудди шундай яна бир баҳсда "Навбаҳор" "Сурхон"ни йирик ҳисобда енгди. Ўтган йилги "навбаҳорчилар"нинг аксари бу мавсум термизликлар шарафини ҳимоя қилишаётганидан хабарингиз бор.

Ишлари юришмаётган "Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабасини Навоийда қўлга киритди. Охирги дақиқаларга урилган гол Нўмон Ҳасановни бироз танқидлардан ҳоли қилди.

Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна"даги илк ўйинида муваффақият қозонди. Ўзбекистон чемпиони Бухорода, турнир жадвалини бошқараётган "Пахтакор" Тошкентда 3 очокни ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди.

Қуйида тур тафсилотлари билан батафсил танишишингиз мумкин:

ПАХТАКОР – ДИНАМО 2:0

Биринчи таймда мезбонлар томонидан кўплаб имкониятлар юзага келтирилди. Жалолиддин Машарипов, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан ва Марат Бикмаевнинг зарбалари ноаниқ чиқди ёки меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатиб, "Динамо"ни голлардан асраб қолди.

Танаффусдан кейин янада ҳужумкорликни оширган пойтахтликлар дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олишди. Машарипов, Бикмаев, Черан ва Яхшибоев йўллаган тўплар дарвозага кириши учун бир неча сантиметр етишмади.

Шу куни асосий таркибда майдонга тушган Жавоҳир Сидиқов 76-дақиқада ҳисобни очди. У Жасурбек Яхшибоев қанотдан узатган тўпни боши билан тўрга йўллади.

Орадан 5 дақиқа вақт ўтиб, Жалолиддин Машарипов чиройли гол муаллифига айланди. У қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, яқин бурчакка кучли ва аниқ зарба берди.

2:0 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор"ни турнир жадвалида пешқадам сифатида сақлаб қолди.

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 76, Жалолиддин Машарипов 81

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Одилжон Ҳамробеков, 45), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Игорь Сергеев, 86), Егор Кримец, Достонбек Ҳамдамов (Жасурбек Яхшибоев, 70), Марат Бикмаев, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.

Захира: Элдор Суюнов, Акрамжон Комилов, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Собит Синдаров.

“Динамо”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Акмал Ҳолмуродов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров, 61), Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев, 68), Сардорбек Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов (Низом Норов, 78).

Захира: Шоҳруҳ Раимов, Аваз Агалиев, Воҳид Шодиев, Комил Шарофутдинов, Обиджон Ҳакимов, Дилмурод Каримов.

Огоҳлантиришлар: Садриддин Абдуллаев 43, Ихтиёр Тошпўлатов 76.

7846 томошабин.

Даврон Файзиев: - Мухлисларга ёқадиган футбол шоҳидига айландик. "Пахтакор" билан тенгма-тенг ўйнашни мақсад қилгандик. Шундай ҳам бўлди, лекин мезбонлар натижага эришишди.

Концентрациянинг йўқолиши биринчи гол билан якунланди. Бунда бироз тажриба етишмади. Агар тезкор ҳужумларимиздан фойдаланганимизда, камида 1 очко билан қайтишимиз мумкин эди.

Иккинчи таймда темпнинг кескин тушиши шогирдларимни натижа учун ўйнагани билан боғлаш мумкин. Ҳимоячи тушириб, Сайфиев ва Машариповнинг ҳужум қиладиган томонини ёпишга ҳаракат қилдим. Лекин ўнг қанотдан аниқ узатма бўлиши Сидиқовнинг голига замин яратди. Шогирдларим ўша вазиятда Черан ва Бикмаевга эътибор бериб, Жавоҳирни унутиб қўйишди.

"Пахтакор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва Қатарда бўладиган учрашувда уларга омад тилайман.

Шота Арвеладзе: - Ҳужумкор футбол кўрсатдик ва кўплаб вазиятларни содир этдик. Бўш дарвозага гол ура олмадик, тўсин ҳамда устунларни нишонга олдик. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб эса кутилганидек ҳимоявий тактикадан фойдаланди. Улар қарши ҳужумларга ўтишга уринишди. 2-3 марта шундай ҳолатларда яхши ҳаракат қилишди. Биз эса биринчи голни тезроқ уришимиз лозим эди. Иккинчи бўлимда суръатни янада оширдик. Натижада икки тўп киритдик.

Сергеев майдонга туширилгач, Бикмаев марказга ўтиб ҳужум ортида ўйнашга тушди. У бу позицияда ўзини ноқулай ҳис этмайди.

"Ал Садд"га қарши учрашув арафасида Садриддин Абдуллаевнинг жароҳат олгани безовта қилмоқда. Ҳар 3-4 кунда ўйнаш осон эмас. Садриддин тиббий текширувдан ўтади ва шунга қараб хулоса чиқарамиз.

 

АНДИЖОН – НАСАФ 3:1

18 апрель куни “Андижон” клуби “Соғлом авлод” ўйингоҳида мавсумдаги илк учрашувини ўтказди. Мезбонлар таъмирдан чиқарилган стадионда “Насаф”ни қабул қилишди. Ўйинга ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам ташриф буюрди ва Суперлигага қадам қўйган “Андижон” жамоасини табриклаб, спортга, ҳусусан футболни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли меҳнатлари учун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни махсус соврин билан тақдирлади.

Илк дақиқаларда майдон эгалари стандарт вазиятига эга бўлишди. Маматказиннинг бош билан йўллаган зарбасини Умиджон Эргашев бартараф этди, бироқ ундан қайтган тўпни Шаҳзод Убайдуллаев яқин масофадан дарвозага киритди.

Тезкор голдан ўзини йўқотиб қўймаган қаршиликлар ҳужумга ўтишди. Натижада орадан кўп вақт ўтмай вазиятни ўнглашди. Бобур Давлатов узатган тўпни Муртозаев боши билан тўрга йўллади.

Биринчи тайм якунланиш арафасида Рўзимбой Аҳмедов катта саҳнага чиқди. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан сўнг “Насаф” дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Бундан Рўзимбой Аҳмедов самарали фойдаланиб, жамоасини танаффусга ғолиб тарзда чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда Умиджон Эргашев рақиб футболчиси Фарҳод Бекмуротовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Равшан Эрматов пенальти белгилади. 11 метрли нуқтадан Рўзимбой Аҳмедов гол урди.

83-дақиқада меҳмонлар вакили Ҳумоюн Муртозаев ҳисобни қисқартирди. Бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

"Андижон" мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Голлар: Шахзодбек Убайдуллаев 1, Ҳумоюн Муртазоев 18, Рўзимбой Аҳмедов 40, пенальти 57

“Андижон”: Виталий Мирний, Бобуржон Аманов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов (Асрор Ғофуров, 60), Шаҳзодбек Убайдуллаев (Фарҳод Мираҳматов, 46), Абдуллоҳ Олимов, Дилшод Раҳматуллаев, Ильдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 79), Аброр Ҳусинов, Бобур Акбаров.

Захира: Руслан Матниязов, Иброҳим Отахонов, Дониёр Исмоилов, Радосав Алексич, Хушнуд Авилов, Шаҳбоз Жумабоев.

“Насаф”: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Ҳусниддин Алиқулов, 63), Дилшод Саитов (Ойбек Бозоров, 52), Ҳумоюн Муртазоев, Шароф Муҳитдинов, Дониёр Нарзуллаев, Бобур Давлатов, Сардор Абдураимов (Ислом Рашидхонов, 77), Хуршид Мухторов, Умарбек Эшмуродов.

Захира: Абдувоҳид Неъматов, Алишер Юсупов, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев.

Огоҳлантиришлар: Умарбек Эшмуродов 37, Азизжон Ғаниев 43, Умиджон Эргашев 55, Виталий Мирний 87, Асрор Ғофуров 90+2.

16856 томошабин.

Рўзиқул Бердиев: - Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Жамоам “Андижон”дан асло кучсиз эмас. Тўғри, мағлубиятга учрадик. Лекин келгуси баҳсларда, албатта, ютамиз. Бунга юз фоиз ишончим комил.

Энг асосий вазифамиз – ёшларнинг тажриба тўплашларига имкон бериш. Мағлубиятга сабаб – стандарт вазиятларидир. Шогирдларимга қоидани камроқ бузишимиз кераклигини айтгандим.

Голларда дарвозабонни айбламоқчи эмасман. Бутун жамоа хато қилди. Натижа бўлмаганидан кейин, албатта, ўйинимиз ҳам қониқтирмади. Тезкор гол таъсир қилди деб ўйламайман.

Кетма-кет учинчи мағлубият. Мана шу руҳий ҳолатдан чиқиб кетишимиз лозим.

Бобир Абдихолиқовнинг жароҳати бор. Унга ҳозирча дам олиш ва даволанишга имконият яратиб бердик. Ислом Кенжабоев шамоллаб қолди. Бундан ташқари "Пахтакор" билан баҳсдаги жароҳати ҳали битмаган.

Ҳакамлик? Муртозаев гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўққа ўхшади. Лекин ҳали ўзим буни видеода кўриб чиқмадим. Шу боис аниқ бир гап айта олмайман.

Ильдар Сакаев: - Мана шундай байрамни ташкил қилиб бергани учун Андижон вилояти ҳокимига раҳмат айтаман. Ўзим футболчи бўлган даврларга қайтишни хоҳладим. Шунақа стадион, муҳитда ўйнагим келди. Йигитлардан миннатдорман. Ишқибозларимизни хурсанд қилдик.

Таркибдан келиб чиқиб ўйнаяпмиз. "Насаф" жуда кучли жамоа. Барчаси йигитларни кейинги беллашувга тайёрлашга боғлиқ. Баҳс унутилади, натижа тарихда қолади. Бугун байрам, ютмасликка ҳаққимиз йўқ эди.

 

БУХОРО – ЛОКОМОТИВ 0:2

Доим захирадан майдонга тушаётган Арслонмурод Аманов “Бухоро”га қарши баҳсда асосий таркибда кўриниш берди. Андрей Фёдоров шу куни мезбон жамоани яхши биладиган туркманистонлик ўйинчига ишонч билдирди. Аманов ўтган мавсум “Бухоро” шарафани ҳимоя қилган ва уларнинг нозик нуқталаридан хабардор эди.

“Темирйўлчилар” устозининг ушбу “юриши” иш берди. Туркманистонлик легионер 15-дақиқада ҳисобни очди. Арслонмурод Амановнинг жаримадан берган зарбаси посбоннинг хатосидан кейин дарвозага кириб кетди.

Учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолаётган бир пайтда Темурхўжа Абдухолиқов муваффақиятга эришди. Жамоадошидан келган тўпни ҳужумчи боши билан тўрга йўллади.

Иккинчи таймда Саламат Қутибоев ва унинг шерикларида қулай имкониятлар яратилди. Меҳмонлардан эса Жамшид Искандеров ва Диёржон Туроповнинг пасларини якунлайдиган футболчи топилмади.

Голлар: Арслонмурод Аманов 15, Темурхўжа Абдухолиқов 29

“Бухоро”: Раҳимжон Давронов, Иван Фатич, Азамат Исроилов, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов (Жамолиддин Убайдуллоев, 72), Беҳруз Шодмонов (Фирдавс Асадов, 60), Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Жаҳонгир Абдумўминов (Акрам Баҳритдинов, 46), Достон Ибрагимов.

Захира: Хуршид Хўжаев, Миржалол Жумаев, Акобир Тўраев, Роббим Ҳасанов, Тоҳир Шамситдинов, Артём Кулеша.

“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров (Диёржон Туропов, 63), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филипп Раевац, 73), Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Арслонмурод Аманов, Игорь Елич.

Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Ҳайдаров, Азизбек Амонов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Иван Фатич 17, Азамат Исроилов 32, Йован Жокич 37, Саламат Қутибоев 65, Анзур Исмоилов 70, Эргаш Исмоилов 80.

13256 томошабин.

Андрей Фёдоров: - Жамоамиз ва унинг барча ишқибозларини ғалаба билан табриклайман. Уч очко осонликча қўлга киритилмади. Мезбонлардан бироз бошқачароқ футбол кутган эдик. Ҳар йили Бухорога келганда анча қийинчликка дуч келамиз. Зеро, ушбу клуб футболчилари ўз майдонида борини бериб ҳаракат қилади. Қолаверса, ишқибозлар ҳам рақибни жуда яхши қўллаб-қувватлашади. Илк дақиқаларда жамоамизда анча босим бўлди. Лекин қувонарлиси – йигитлар ушбу ҳолатдан чиқиб кетишди.

Бахтиёр Ашурматов: - Ўйинни ёмон бошламадик. Лекин ҳимоядаги кутилмаган хато ва гол йигитларнинг шаштини бироз синдирди. “Локомотив” ўзининг кучли жамоа эканини яна бир бор кўрсатди. Рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазият яратишда қийналдик. Боиси тошкентликлар мудофаада жуда тартибли ўйнашди.

Стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошишини жуда ҳам истайман. Лекин бир беллашувда ютиб, кейингисида мағлубиятга учраяпмиз. Бундай вазиятда ишқибозларнинг ўйингоҳга келиши камаяди. Секин-аста ўйинимизни яхшилаб, томошабинларни ғалаба билан хушнуд этиш ниятидамиз.

 

ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912 0:1

Бу мавсум ҳалаба нималигини билмай келаётган “Қўқон-1912” Навоийга сафар уюштирди. Аввалги иккита учрашувда мағлубиятга учраган қўқонликлар сафардан уч очко билан қайтишди.

Баҳс тенг курашлар остида бошланиб сўнгги дақиқаларга қадар шундай руҳда давом этди. Жамоалар ижросида хавфли вазиятларни кам кўрдик. Ўйин майдон марказида кечди. Биринчи таймда дарвозабон Ислом Абдуллаев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Учрашув тақдирини Мурод Холмуҳаммедовнинг ягона голи ҳал этди. Ҳимоячи 90-дақиқада жарима майдони яқинидан стандарт вазиятидан дарвозанинг пастги бурчагини ишғол қилди. Айлантириб йўлланган тўпни мезбонлар посбони қайтара олмади.

Шу тариқа, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари мавсумдаги биринчи ғалабаларини қўлга киритишди.

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 90

Қизилқум”: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Алишер Саноев, 59), Элгужа Григалашвили, Хуршид Олимов (Миржалол Қосимов, 46), Мақсуд Каримов, Ариагнер Смит Медина (Мурод Бобожонов, 69).

Захира: Евгений Черемисин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Суҳроб Ярашов, Беҳзод Ғанижонов.

Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Беҳруз Саъдиллоев (Жасур Ҳасанов, 68), Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Жамшид Ҳасанов, 82), Шаҳбоз Эркинов (Тимур Усмонов, 90+4), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: Сарвар Каримов, Боян Кнежевич, Муҳаммаданас Ҳасанов, Тимур Ҳакимов, Милош Николич, Дилшод Баратов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Эркинов 37, Мақсуд Каримов 54, Муҳсин Убайдуллаев 57, Миржалол Қосимов 87, Элгужа Григалашвили 89

2670 томошабин.

Нўъмон Ҳасанов: - Ўйин битта голгача эди. Икки жамоа дурангга лойиқ эди. Иккита мағлубиятдан футболчиларим тўғри хулоса чиқариб, яхши ўйин кўрсатишди. Узоқ йўл босиб Навоийга келган мухлисларга раҳмат.

Олмалиқдаги беллашувдан кейин исталган мураббий истеъфога чиқарди. Аммо раҳбарият мени жамоада қолдиришга қарор қилди. Агар кучли мураббий олиб келишса, у жамоани ўзгартирса, клубни тарк этишга тайёрман. Қўқон футболи қанчалик кўтарилса, хурсанд бўламан.

Бугун дарвозабонимиз Ислом Абдуллаев Суперлигада дебют қилди. У ўз ишини яхши бажарди. Биринчи таймда жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Мурод Холмуҳаммедов жаримадан тўпни шерикларига оширмоқчи эди. Мен эса дарвозага тепишини айтдим. Гол ургани учун менга қараб югурди.

Ҳамиджон Актамов: - Бугун биринчи таймда ҳаракатларимиз унчалик қовушмади. Танаффусдан сўнг олдинга ўтдик. Аммо рефери учрашувни тўхтатавериб, ҳужумларимизни узиб қўяверди ва икки марта рақиб дарвозасига жарима тўпини қўйиб бермади. Бундай ҳакамлик билан ўзбек футболи қаергача боради, билмайман.

Комиссар ва назоратчи билан видеони кўриб чиқдик. Ҳакам иккита қўпол хато қилган. Иккала жамоанинг ўйини чиқмади. Ўзимизда ҳам айб бор. Тўхтасинов бундай беллашувларни бузавериб тажрибали бўлиб кетган. Биз ПФЛга расмий шикоят хати ёздик.

Элгужанинг ўйини чиқмаяпти? У ҳали ҳам тўлиқ тайёр эмас. Аммо жамоага ёрдам берай деб майдонга тушмоқда.

 

АГМК – БУНЁДКОР 0:1

Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган «Бунёдкор» сафардан ғалаба билан қайтди.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида ҳар иккала жамоа таркибида сезиларли ўзгаришлар юз берганди. Хусусан, ўтган йили «Бунёдкор»да фаолият юритган мураббийларнинг аксари ва айрим футболчилар айни пайтда АГМК шарафини ҳимоя қилишмоқда. Аксинча, 2018 йил олмалиқлар сафида тўп тепган Лутфулла Тўраев бу йил «Бунёдкор» аъзоси. Шу куни собиқлар бир-бирларига қарши майдонга чиқишди. Аҳамиятлиси, ўйиндаги ягона голга олмалиқликларнинг собиқ сардори Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди.

Умуман олганда, голнинг юзага келишида Акбар Тўраевнинг айби катта. Тўғри, ёмғир ёғаётганлиги учун секин келган тўпни ушлай олмагандир, аммо посбонга рақиб футболчиси ҳалақит қилмаётганди. Шу боис ҳам Акбар Тўраев бу ҳолатда хатога йўл қўйди. Бурчак зарбасидан сўнг “қалдирғочлар” комбинация уюштиришди, мезбонлар вакили эса меҳмонларни йиқитди. «Бунёдкор»нинг тажрибали ярим ҳимоячиси биринчи тайм охирида чап қанотдан белгиланган жаримадан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлади. Лутфулла бу муваффақиятни нишонламади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Жасурбек Ҳакимов дарвозани ишғол қилди. Аммо ҳакам голни ҳисобламади. Сабаби ҳужумчи посбонга тўпни эгаллаб олаётганда ҳалақит берганди.

Шу тариқа Қосимов – Абрамов дуэлида пойтахт жамоаси устозининг қўли баланд келди. Карленович ёшлар билан ҳам натижа кўрсатса бўлишини яна бир бор кўрсатиб қўйди.

Гол: Лутфулла Тўраев 39

АГМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 67), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Зоҳир Пиримов (Камрон Сайдазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Бобурбек Юлдашев

Захира: Суҳроб Султонов, Муроджон Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Сардор Раҳмонов, Шаҳбоз Умаров.

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 67), Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қахрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 83), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сергей Прохоров, Владислав Нуриев, Санжар Риҳсибоев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Санъат Шихов 31, Миржаҳон Мираҳмадов 43, Бобурбек Юлдашев 84, Жасурбек Ҳакимов 90+1

1420 мухлис.

Вадим Абрамов: - Ғалаба қозонишни истаган иккита жамоа тўқнашди. Менимча, мухлисларга ёқадиган учрашув кузатилди.

Ёмғир халал бергани йўқ. Бу ерда майса баланд, шу боис тўп тезроқ юрди. Бундай ҳавода ҳам ўйнашни билиш керак. Бу футболчиларга у қадар катта муаммо эмас.

Ўртоқлик баҳсида ҳам АГМКни ютгандик? Икки беллашувни солиштириш тўғри эмас. Таркиблар ўзгача эди.

Очколар йиғишда давом этаётганимиз, албатта, қониқарли. Ўз майдонимизда ҳали умуман тўп тепмадик. Олдинда яна сафардаги иккита баҳс кутиб турибди. Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча, маош олиш насиб этмаяпти. Балки яқин вақт ичида бу нарса ўзгарар ва йигитлар янада кўпроқ куч билан ҳаракат қилишда давом этишади.

Зуҳуров тажрибали дарвозабон. Унга алоҳида раҳмат. Босиқлиги билан жамоага ишонч бағишлаб турди. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ўйнашига умид қиламан.

Миржалол Қосимов: - Чиройли, шиддатли ва жанговор баҳс ўтишини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. "Бунёдкор" жамоасини жуда яхши биламиз. Биринчи таймда керакли жойларда тўпни йўқотавердик, хатолар, қолаверса, ёмғир... Оддий вазиятда гол қўйиб юбордик. Лутфулла Тўраев зарба берди, Акбар Тўраевдан бундай хатони кутмагандим. Футболда ҳар хил ҳолатлар учраб туради. Албатта, пойтахтликлар ҳам яхши ҳаракат қилишди, уларни ғалаба билан табриклайман.

Легионерлар нега йўқ? Улар жамоага қўшилиб кета олишмаяпти. Умуман қолган футболчилар ҳам бир жамоа бўлиб жипслашолмаяпти. Бунинг устида ишлаяпмиз.

Битта етакчи етишмаяпти. Йил бошида керакли футболчиларни ололмадик. Дилшодни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпман.

 

НАВБАҲОР – СУРХОН 3:0

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида кечган мазкур баҳс принципиал аҳамиятга эга эди. Боиси, ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар бу йил термизликлар сафида ўйнашаётганди. Шу боис, учрашувнинг қизиқарли ва кескин курашлар остида кечиши кутилганди. Таъкидлаш жоизки, воқеалар ривожи амалда ҳам шундай тус олди.

Биринчи таймдан Андрей Микляев шогирдлари ҳимояланиш ва вақтни чўзиш билан оввора бўлишди. Натижада “лочинлар” уларнинг ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда қийналишди.

75-дақиқагача учрашувда ҳисоб очилмади. Айнан шу паллада ҳимоячи Обид Жўрабоев ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

Меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланишди ҳамда уларнинг ҳимоясида бўш ҳудудлар юзага келди. Бу эса мезбонларга қўл келиб, улар қарши ҳужумлардан самарали тарзда фойдаланишди. Жумладан, 89-дақиқада Азим Аҳмедов 20 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарб билан “Сурхон” дарвозасини ишғол қилди.

Россиялик ҳужумчи Александр Касьян ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмасини голга айлантирди.

Ушбу ғалаба Андрей Канчельскис жамоасини турнир жадвалида юқорилашига замин яратди.

Голлар: Обид Жўрабоев 75, Азим Аҳмедов 89, Алeксандр Касьян 90+3

Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Остон Ўрунов (Аббос Ғуломов, 81), Азим Аҳмeдов, Шаҳзод Шайманов (Эльман Тагаeв, 58), Иван Соловьёв (Азиз Ибрагимов, 86), Алeксандр Касьян, Обид Жўрабоeв, Мирзоҳид Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Жаҳонгир Меҳмонов.

Захира: Дилшод Ҳамроeв, Мирзоҳид Маматхонов, Баҳодир Насимов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғиёсжон Комилов

Сурхон”: Асилбек Аманов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов (Равшанбек Хурсанов, 88), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев (Убайдулло Халиқулов, 90+2), Дарко Станоевич, Шерзод Ҳакимов (Абдул Азиз Юсупов, 79).

Захира: Сардор Қобулжонов, Нажмиддин Нормуродов, Аббосбек Махсталиев, Суҳроб Неъматов, Санжарбек Аҳмедов, Сарвар Солиев.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров 5, Дарко Станоевич 20, Остон Ўрунов 51, Аюбхон Нўъмонов 56, Асилбек Аманов 65, Азим Аҳмeдов 69, Обид Жўрабоeв 84

7122 томошабин.

Андрей Микляев: -  Аввало, бугунги ютуқ билан “Навбаҳор” жамоасини табриклайман. Наманганликлар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Шогирдларим эса бунинг уддасидан чиқа олишмади ва ҳужумларимиз ўхшамади. Ҳимоячилар эса биринчи тўп ўтказиб юборилгунга қадар ижобий таассурот қолдиришди. Дарвозамиз ишғол қилинганидан сўнг, шогирдларим ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтишди. Бунинг натижасида учрашувнинг охирги ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида “Навбаҳор” футболчилари қарши ҳужумдан 2 та гол уришди.

Андрей Канчельскис: -  Бугунги учрашув учун йигитлар ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаққоний тарзда ғалаба қозондик. Мазкур баҳсга иштиёқ катта бўлганди. Хайрият, ниҳоят, хавфли вазиятлардан самарали тарзда фойдаланяпмиз ва голлар уряпмиз. Шундай ўйин намойиш этишда давом этамиз. Ушбу муваффақият билан барчани табриклайман.

Аввалги беллашувларда ҳам йигитлар яхши ҳаракат қилишганди. Фақат натижа ижобий бўлмаганди. Жамоамизда характер бор. Қаторасига иккита мағлубиятдан сўнг, улар бирлашишди.

Шогирдларим майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашишди. Бу эса мени қувонтирди. Таркибда бироз ўзгаришларни амалга оширдик ва бу ўз мевасини бермоқда.

 

СЎҒДИЁНА – МЕТАЛЛУРГ 2:1

Улуғбек Бақоев “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи бўлгани борасида маълум қилгандик. Бақоевнинг Жиззахдаги илк ўйини “Металлург”га қарши баҳсга тўғри келди ва учрашув мезбонлар учун ижойиб якунланди.

Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан ҳужумга отланишди. Кетма-кет зарбалар бекободликларни ҳавотирга солаётганди. 26-дақиқага келиб Шоҳруз Норхонов мақсадига эришди.

Бундан аввал ҳужумчи яқин масофадан гол ура олмаганди. Аммо чап қанотдан жуда кучли зарба билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Бу вазиятда рақиб посбони томошабин вазифасини бажарди холос.

Иккинчи таймда Элёр Орифов 20 метрлар узоқликдаги стандартдан самарали фойдаланиб, тўпни тўрга киритди.

76-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Ширинбой Абдуллаев ушлаб қололмади. Натижада, Баҳодир Пардаев йиқилиб бўлса-да, гол урди.

Бекободликлар қолган вақт мобайнида ҳисобни тенглаштириш учун роса тер тўкишди. Аммо мезбонлар ғалабани ушлаб қолишга эришишди.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 26, Элёр Орифов 64, Баҳодир Пардаев 76

Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Иззатилла Абдуллаев, 46), Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев, 78), Ойбек Нурматов (Саҳоб Рашидов, 58), Шоҳруз Норхонов, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: Милан Митрович, Сирож Мелиев, Мурод Ражабов, Шерзод Шакиров, Диан Талхатов, Даниэль Насриддинов.

Металлург”: Зафар Сафоев, Аббос Отахонов, Баҳром Абдураҳимов, Зоҳид Абдуллаев (Баҳодир Пардаев, 68), Музаффар Музаффаров (Ислом Исоқжонов, 58), Шавкат Муллажонов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Акбар Исматуллаев, Сергей Тумасян (Суҳроб Нуруллоев, 46).

Захира: Александр Лобанов, Акмал Турсунбоев, Иброҳим Йўлдошев, Дониёр Усмонов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммад Исаев.

Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 27, Зоҳид Абдуллаев 35, Сардор Қулматов 36, Андрей Шипилов 67.

2081 томошабин.

Андрей Шипилов: - Рақибга янги мураббий тайинлаганидан қўрққандим. Чунки янги мураббий доим янги мотивация дегани. Бундай жамоаларда руҳий кўтаринкилик бўлади. Жиззахликлар босимдан яхши чиқиб кетишди.

Сервернинг жароҳати бизни ранжитди. Ҳозир унинг ҳолати қандайлигини аниқ билмайман. Умид қиламанки, Жепаров тез орада сафга қайтади. Кўп хато қилдик. Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам ҳужум “аут”дан бошланганди. Рақиб бундан яхши фойдаланди. Зичроқ ўйнашимиз керак эди. Жиззахликлар сафида Норхонов ва Махарадзе каби ностандарт ҳаракатланадиган футболчиларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз шарт эди. Урилган голларда дарвозабонни айблай олмайман.

Улуғбек Бақоев: - Кетма-кет 3 мағлубиятдан сўнг йигитларда бироз ўзларига ишонч йўқолган эди. Шу сабабдан ҳам бугун яхши натижа қайд этишимиз шарт эди. Футболчиларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат. Ажойиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ташаккур. Бугун олдинга қадам ташладик, деб ўйлайман. Лекин ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Энди бор диққат-эътиборимизни навбатдаги учрашувга қаратамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!