Андижон вилояти ҳокими "Олимпик"га қарши ўйиндан олдин “Андижон-SGS” аъзолари билан учрашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, бундан аввал Андижонда яна бир хусусий профессионал футбол клуби - “Андижон-SGS”  фаолият бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон кубоги саралашида муваффақиятли иштирок этган ушбу жамоа 9 апрель куни ўз майдонидаги илк расмий учрашувини ўтказади. Шу куни “Андижон-SGS”  Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Олимпик”ни қабул қилади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа аъзолари бўлажак учрашувга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрмоқда. Футболчилардаги иштиёқни ошириш, улардаги руҳиятни янада кўтариш мақсадида куни-кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Андижон-SGS” клуби бош ҳомийси ҳисобланган “Shirin Gaz Servis” корхона раиси Муқаддас Раҳимова бошчилигидаги  жамоа аъзолари билан яқиндан суҳбатлашди ва кубок саралашида учта баҳсда учта ғалаба қилинганидан хурсанд бўлганини таъкидлади.

Вилоят ҳокими футболчилар билан суҳбатлашиш чоғида жамоадан умиди катта экани, шароитлар борасида эса ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди.

Маълумот учун, “Андижон-SGS” – “Олимпик” учрашуви 9 апрель соат 15:45 да бошланади.

1

2

3

4

5

6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!