
"Андижон" яна кимларни рўйхатдан ўтказди? Кетганлар ҳам бор
“Андижон” жамоаси ёзги трансфер пайтида яна уч нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Жумладан, “Андижон” U-21 учун Абдумалик Нурмуҳаммедов, Нодир Каримов ҳамда Абдувоҳид Охтоев билан шартнома имзоланди. Ушбу ўйинчилар клуб билан хайрлашган Беҳруз Ҳамидуллаев, Алишер Жўрабоев ва Азизбек Усмоновнинг ўрнини тўлдирдилар. Айтиш жоизки, Каримов ҳамда Охтоев кеча “Андижон” U-21 нинг “Насаф” U-21 га қарши учрашувида иштирок этдилар.
Қолаверса, "Андижон" сафини яна тарк этган футболчилар ҳам бор. Бунга қадар Николай Шевченко, Ахтам Назаров ва Шерзод Эсановни “Андижон” билан хайрлашгани тўғрисида ҳабар бериб ўтгандик.
Шунингдек, асосий таркиб аъзоларидан Асилбек Айсаров “Турон”га, Иззатилла Абдулҳақов эса “Андижон-SGS”га ижарага берилди. Ҳаммаси бўлиб жамоадан 8 футболчи ва 1 нафар мураббий Лига рўйхатидан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Иброҳим Ғанихонов ҳамда Аббос Эргашбоев билан шартнома тузилгани ҳақида маълумот берганмиз. Қуйида эса "Андижон"ни тарк этганлар ҳақида танишигингиз мумкин:
Кетганлар:
Асилбек Айсаров (“Турон” клубига йил охиригача ижарага берилди)
Ахтам Назаров (шартнома икки томонлама келишувга кўра бекор қилинди)
Шерзод Эсанов (“Олимпик” жамоасига йил охиригача ижарага берилди)
Нодари Кавтарадзе (у билан шартнома ўз кучида қолган. Бироқ жароҳати туфайли Лига рўйхатидан чиқарилди)
Иззатилла Абдулҳақов (“Андижон-SGS” жамоасига йил охиригача ижарага берилди)
Алишер Жўрабоев (“Цементчи” жамоасига мавсум охиригача ижарага берилди)
Азизбек Усмонов (икки томонлама келишувга кўра шартнома бекор қилинди)
Беҳруз Ҳамидуллаев (икки томонлама келишувга кўра шартнома бекор қилинди)
Мураббий Николай Шевченко (у билан шартнома икки томонлама келишувга кўра бекор қилинди).
Фикрлар