"Андижон" йиғинида "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Металлург"дан футболчилар иштирок этмоқда
«Андижон» жамоаси таркибни бутунлай бошидан шакллантиргани боис, йиғинга кўплаб футболчилар жалб қилинди. Бир неча назорат учрашувлари давомида футболчилар саралаб олинди ва сараланишда давом этмоқда, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.
Ҳозирда машғулотларни давом эттираётган футболчилар билан танишинг:
Ўтган мавсумда «Бунёдкор» жамоасида ҳаракат қилган дарвозабон Жасур Умирзоқов ҳозирда жамоа машғулотларида қатнашмоқда. Яна бир дарвозабон, «Андижон» шарафини ҳимоя қилган Жавоҳир Қиличев ҳам йиғинида иштирок этмоқда. Шунингдек, «Металлург»дан Иброҳим Турғунбоев ва Ҳазрат Турсунқулов, ўтган мавсумда «Бунёдкор»да тўп тепган Камрон Нажафалиев, «Локомотив» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов, «Динамо»дан Миркомил Локаев, «Оқ тепа»дан Суннат Мамадалиев ва ўтган мавсумда андижонликлар сафида ўйнаган Усмонали Исмоналиев, Фарход Сохибжонов, Дониёр Абдуманнопов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Жамшид Ҳомидов ва бир қатор ёш футболчилар машғулотларда иштирок этмоқда.
Фикрлар