"Андижон" йиғинни Тошкентда давом эттиради

Хабарингиз бор "Андижон" янги мавсумга 3 январдан бошлаб ўз қароргоҳида тайёргарликни бошлаб юборган эди.

Бугун режага кўра, «бургутлар» маҳаллий «УзТонгХонКо» жамоасига қарши майдонга чиқди. Мазкур назорат учрашувида тажриба ўз сўзини айтиб, «бургутлар» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дарвоқе, бош мураббий Илдар Сакаев ва унинг ёрдамчиси Амет Мемет кеча Андижонга етиб келди. Бугунги ўйинни мазкур мураббийлар ҳам бевосита кузатиб борди. Таркибга тажрибали ҳимоячи Руслан Мельзитдинов келиб қўшилганини айтиш лозим.

Бугунги назорат ўйинидан кейин жамоа аъзоларига бир кунлик дам берилди. Энди андижонликларнинг йиғини 9 январдан Тошкентда давом эттирилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 10 январдан таркибга яна бир қатор янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Шунингдек пойтахтдаги йиғин чоғида бир нечта назорат учрашувларини ташкил этиш ҳам режадан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!