
Андижонда белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда
Айни кунларда Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда.
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтаётган мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишмоқда.
Шунингдек, мусобақа доирасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.
Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, Андижон вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Андижон вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Рустам Тўрахонов ва бошқалар иштирок этишди.
20 апрелга қадар давом этадиган мамлакат чемпионатида шоҳсупадан жой олган полвонлар май ойида Нукус шаҳрида ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади.
Фикрлар