Андижонда К-1 бўйича жанг кечаси ташкил этилади ёхуд "Kenjayev_Professional_Legaue 2" турнирининг санаси маълум бўлди
Юртимизда К-1 йўналиши бўйича турнирлар ташкил этиувчи ўзига хос промоушен Kenjayev_Professional_Legaue ташкил этилганлиги ва ўзининг илк жанг кечасини ташкил этганлиги борасида хабар бериб ўтгандик.
Албатта, дастлабки турнир ҳам ажойиб тарзда ташкил этилди ва бир-биридан қизиқарли ва шиддатли жангларнинг гувоҳига айланган эдик. Мазкур лиганинг навбатдаги турнири 29 май куни ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳозирга келиб, файт-карддан ўрин олган қарама-қаршиликларнинг иккитаси аниқ бўлиб улгурган. Унда 63.5 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Азизбек Мухторов Қирғизистон вакили Исломиддин Шараповга қарши рингга кўтарилса, -71 кг вазнда икки юртдошимиз Баҳодир Шоабдуқодиров Абдуқодир Давлатов билан тўқнаш келади.
Тез орада тўлиқ жуфтликлар маълум бўлади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар