"Андижон"да легионерлар лимити тўлмоқда
"Андижон" клуби Анталияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Селекцияда кўплаб янги ва тажрибали ўйинчилар қўшиб олинганини биласиз. Жумладан, савияли легионерлар ҳам жамланмоқда.
Ҳозирга қадар "Андижон"да Драган Черан, Неманья Чаласан, Александр Андроникашвили, Имеда Ашортиа ва ўтган йилги футболчиси Кристиан Новак бор. Яна битта легионер олинса лимит тўлади. Игорь Голбан эса легионер ҳисобланмайди.
Маълумотларга қараганда, хорижлик тажрибали ҳужумчининг келиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.



Фикрлар