Андижонда теннис юлдузлари жам бўлди

CHERY AUTO
Андижон шаҳрида Халқаро теннис федерацияси мусобақалар тақвимидан жой олган нуфузли мусобақанинг саралаш баҳсларига старт берилди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир Ўзбекитон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ўтказилмоқда.
 
Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтадиган мусобақада мамлакатимиз шарафини Хумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин, Нигина Абдураимова, Ясмина Каримжонова, Севил Йўлдошева каби тажрибали теннисчилар билан бирга йигирмага яқин ёш спортчилар ҳимоя қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию