Андижонда яна бир хусусий профессионал футбол клуби фаолият бошлади

"Андижон ширингаз сервис" корхонаси раҳбарияти Андижон футбол академияси билан ҳамкорликда,  бевосита ушбу даргоҳ тарбияланувчилари иштирокида профессионал футбол клубини ташкил этди.

"Андижон-SGS" жамоасига иқтидорли мураббий  Шохруҳ Ишанов бош мураббийлик қилиб келмоқда.  Жамоа ўзагини асосан 2005 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Уларнинг орасида Рауф Инилеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод ўйинчиларнинг ҳам борлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Маълумот учун, "Андижон-SGS"  номи билан бу йил Ўзбекистон биринчи лига мусобақасида иштирок этадиган ушбу ёш жамоа бугун Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичида илк учрашувини ўтказди. Тошкент шаҳрида маҳаллий “Дўстлик” жамоасига қарши кечган баҳсда андижонлик ёш футболчилар учрашувнинг асосий дақиқаларида 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекиб,  якунда пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Havas Boltaboev
23/03/2022 17:25
Баракалла Андижон2 жамоаси!!!!!!!! Олга ва факат галаба тилайман.ва бу йил Про лигага чикишини тилайман!!!!!!!!!!!!!!!++++++