Андижонга катта футбол қайтмоқда

Суперлига иккинчи даврасидан бошлаб “Андижон” уй учрашувлари “Бобур арена”да ўтказилади.

“Бобур арена” Суперлига талабларига мос келмаслигидан келиб чиқиб, “Андижон” мавсумнинг биринчи даврасини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказди. Эндиликда Лиганинг суғориш ва дренаж тизимига, шунингдек, майдон майсасига қўйилган талаб тўлиқ бажарилган. Прожекторнинг талаб этилган люксини кўтариш ишлари эса давом этмоқда.

Сўнгги икки ҳафта ичида Лига мутахассислари икки бор “Бобур арена”ни кўздан кечирди. 27-июл оқшомида стадион прожекторлари қайта ўлчанади. Жорий йилнинг 1-август санасига қадар прожектор ёруғлиги ўртача 1800-2000 люксга етказилмаса, “Андижон” 15-турдан бошлаб яна “Истиқлол” стадионига қайтиши кўзда тутилган.

Клуб Бўстондаги майдон ва у билан боғлиқ ишларни тўла якунламаганидан келиб чиқиб, “Насаф У21” жамоасига қарши беллашув ҳам “Бобур арена”да ўтказилади. Бу борада Лига майдон ҳолати юзасидан унинг устида ишлаган мутахассислар билан фикр алмашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ал хилол
25/07/2023 19:21
,Андижон, учун омадли бул ,,Бобур арена,,