"Андижон"га уч нафар камерунлик футболчилар қўшилади

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарига қараганда, Тошкентда йиғинни давом эттираётган жамоа сафига учинчи тайёргарлик босқичи доирасида, яъни, 2 февраль куни яна уч нафар легионер келиб қўшилади.

камерун

Ушбу футболчиларнинг барчаси Камерун давлати фуқаролари ҳисобланади.

камерун1

Лекин шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мазкур легионерлар аввало кўрикда қатнашиш учун таклиф қилинган.

камерун2

Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Андижон" сафига Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!