"Андижон"га янги футболчи қўшилди

Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган “Андижон” жамоаси ҳам селекция ишларини давом эттиряпти.

Жамоа устози Отабек Ғуломхўжаев бир қатор ўйинчилар билан музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида маълум қилганди.

Sports.uz маълумотига қараганда, куни кеча “Андижон” таркибига ярим ҳимоячи Муҳаммаджон Исаев қўшилган. 27 ёшли футболчи уч мавсумдан бери “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Ўтган йили ушбу ярим ҳимоячи 19 та учрашувда майдонга тушган. Яқинда эса “Металлург” билан хайрлашганди. Катта эҳтимол билан у янги мавсумни “Андижон”да ўтказиши кутилмоқда.  

Тез орада "Андижон"га яна бир қатор янги ўйинчиларнинг ҳам қўшилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!