"Андижон"га янги мураббий келади, "Турон" ва "Навбаҳор"га қарши назорат ўйинлари ўтказилади

Бугун “Андижон” жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар бергандик. Клубда ўзгаришлар бўлмоқда ва таркибга янги футболчилар қўшилган. Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев ўзининг ўйин услубига мос тушадиган ўйинчиларни чақирмоқда.

Яна шуни ҳам айтмоқчимизки, “Андижон”да тез орада янги мутахассис иш бошлайди. Гап шундаки, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий клубга таклиф этилади. Ҳозирча бу борада уч нафар малакали мутахассис билан музокаралар олиб бориляпти.

Бундан ташқари, назорат учрашувлари ҳам ўтказилади. Sports.uz сайтининг аниқлашича, 9 январь куни “Андижон” футболчилари “Турон” жамоасига қарши майдонга тушишади. Қолаверса, 13 ҳамда 16 январь кунлари “Навбаҳор” билан ҳам иккита ўйин ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!