Андижонлик мухлислар учун нохуш хабар
Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг бир нечта қарорлари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Андижон” — АГМК баҳсида мезбонлар мухлислари томонидан АГМК футболчиси Санжар Турсунов захирага олинган пайтда унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилган. Учрашув якунига етганидан сўнг мухлислар томонидан майдонга турли хил буюмлар улоқтирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Андижон” футбол клубига нисбатан келгуси 1 та уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.
Шу тариқа, андижонлик ишқибозлар севимли жамоасининг Про лига навбатдаги турдан ўрин олган ўйинида стадионга киритилмайди. Рақиб бугун қуръа орқали аниқланади.
Фикрлар