Андижонлик ёшлар қирғизистонлик машҳур ҳакам Баҳодир Қўчқоровнинг ташаббуси билан Ўш шаҳридаги турнирда иштирок этишди
Бугун Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари узоқ йиллар ҳамюртимиз Равшан Эрматов билан бирга жаҳон майдонларида фаолият олиб борган, айни дамда эса Ўш шахрининг А.Мўминов номидаги футбол мактаби директори ҳисобланган қирғизистонлик машҳур ҳакам Баҳодир Қўчқоров таклифига кўра анъанавий “Дўстлик” кубоги халқаро мусобақасига ташриф буюришди.
Бундай ўйинлар ҳар иккала мамлакат ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамкорликнинг ривожланишига катта хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Сафар борасида батафсил кейинроқ сайтимизда танишишингиз мумкин. Ҳозир эса ушбу турнирдан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
Фикрлар