"Андижон"ни тарк этган легионер янги жамоага ўтди

Ўтган мавсумни “Андижон” клубида ўтказган болгариялик ҳимоячи Пламен Димов шартномаси тугагани сабабли “Бургутлар” сафини тарк этганидан хабарингиз бор.

Ниҳоят, у ўзига янги жамоа топди. 32 ёшли футболчининг маълум қилишича, фаолиятини Литва чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

димов3_1

Маҳаллий “Литерия Вилниус” клуби Димовга таклиф билан чиқди ва музокаралар ижобий якун топгач, томонлар расмий шартнома имзолашди. Клуб ҳам Пламенни расман таништирди.

димов2_1

Димов ўтган мавсумда “Андижон” таркибида Суперлига доирасида 23 та учрашувда майдонга тушди ва 9 бор сариқ карточка билан сийланди. Ўзбекистон Кубогида эса 2 та ўйинда жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!