
"Андижон"нинг 2 нафар асосий футболчиси "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Хабарингиз бор Суперлиганинг 18-турида "Андижон" сафарда "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Бироқ, ушбу қийин учрашувдан олдин "бургутлар" бир қатор жиддий йўқотишларга учрашди.
Жумладан, ўтган тур "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилган Рўзимбой Аҳмедов ва Аброр Хусиновлар дисквалификация сабаб "шерлар"га қарши ўйинни ўтказиб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви 27 август куни бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки даврадаги ўйини 3:0 ҳисобида пойтахтликларнинг ғалабаси билан якунланган эди.
Фикрлар
Bunaqa loyqa gapla ko'paygani sari Paxtakor yanada kuchayib ketvotti.
Qo'yvuring kuyib o'lsin))