"Андижон"нинг икки нафар футболчиси четлатилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди
Бугун Наманганда “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” жамоалари иштирокидаги навбатдаги назорат учрашуви ўтказилди.
Ёдингизда бўлса, ушбу клублар бунгача ҳам икки марта Наманганда ўзаро назорат ўйинида иштирок этишган ва иккаласида ҳам “Навбаҳор”нинг қўли баланд келганди. Қишки йиғин давомида ташкиллаштирилган учинчи водий дербисида ҳам яна мезбонлар зафар қучди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин, 53-дақиқада Марко Путинканин ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Шоҳруҳ Маҳмудхожиев жарима зарбасидан орадаги фарқни иккитага оширди - 2:0.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу дерби анча муросасиз ҳамда кескин руҳда ўтди. Шу боис, майдонда футболчилар иштирокида тортишувли вазиятлар ҳам кузатилди. Оқибатда “Андижон” жамоаси ўйинни икки киши кам бўлган ҳолда якунлашга мажбур бўлди. Иброҳим Отахонов ҳамда Камрон Нажафалиев ҳакам томонидан майдондан четлатилди.
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Никола Тасич, Мирзоҳид Ғофуров, Марко Путинканин, Баҳром Абдураҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Иван Соловьёв, Славиша Стоянович, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Раҳимжон Давронов, Азимжон Аҳмедов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Ислом Исоқжонов, Хушнуд Авилов, Шохруҳ Маҳмудҳожиев, Шерзод Ғуломжонов, Темур Набиев, Ҳусайн Эргашбоев.
“Андижон”: Низомиддин Зиёвуддинов, Усмонали Исмоналиев, Пламен Димов, Иброҳим Отахонов, Суннатилла Ҳамиджонов, Муҳаммад Исаев, Диёр Раҳимқулов, Камрон Саидазимов, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Исмоилов, Абдулҳай Исмоилов.
Захирадаги футболчилар: Жасур Умрзоқов, Жавоҳир Қиличев, Камрон Нажафалиев, Абдуғани Камолов, Мардон Абдуллаев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Дониёр Абдуманнопов.
Фикрлар