"Андижон"нинг "Насаф"га қарши кенгайтирилган қайдномаси маълум. Таркибда кимлар бор ва кимлар йўқ?!

  • 03 Mar 14:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Андижон” клуби 4 март куни Суперлиганинг 1-туридаги “Насаф” жамоасига қарши ўйин учун Қарши шаҳрига етиб келди.

Tecno

“Андижон” матбуот хизмати эртанги ўйин учун жамоанинг кенгайтирилган 23 талик рўйхатини эълон қилди.

андижон қайднома

Рўйхатда жамоанинг барча ўйинчилари бор. Фақат тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов кичик жароҳати боис эртанги баҳсда “Андижон”га ёрдам бера олмайди. Шунингдек, иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсонов айни дамда Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз билан Осиё чемпионатида қатнашмоқда. Шу боис у ҳам “Андижон”га ёрдам бера олмайди.

Қолган барча футболчилар ва шу жумладан легионерлар ҳам эртанги ўйинга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!