"Андижон"нинг навбатдаги йиғини яна Тошкентда бўлади, таркибдаги ўзгаришлар эса давом этади

“Андижон” клуби куни кеча Тошкентдаги машғулотларини якунлаганди. Маълум бўлишича, “Бургутлар” 17 февралдан яна пойтахтда навбатдаги тайёргарлик босқичига киришади.

Бу сафарги йиғин 10 кун давом этади. Шу вақт давомида “Насаф” ҳамда “Бунёдкор”га қарши назорат учрашувлари ўтказилади. Шунингдек, яна бошқа рақибларга қарши ҳам назорат беллашувлари ташкил этилиши режалаштириляпти.

Бунгача бир қатор хорижлик футболчилар кўрикка таклиф қилинганди, аммо аксариятига жавоб бериб юборилганди. Тошкентда ўтадиган навбатдаги йиғинда ҳам яна легионерлар келиши кутилмоқда. Фақат бу сафар улар тайёр шартнома учун келишлари катта эҳтимол. Шу билан бирга жамоа йиғинида қатнашиб келаётган Қирғизистон терма жамоаси етакчиси Эдгар Бернхардт билан ҳам шартнома имзоланиши кутиляпти.

Жамоанинг охирги йиғини эса Андижонда ўтказилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
16/02/2021 07:48
Яхши Андижон рак,обатчи жамоага айлансин