"Андижон"нинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги илк голи муаллифлари кимлар?

Бугун “Андижон” клуби “Мавсум-2024”даги дастлабки ўйинини сафарда ОКМК клубига қарши ўтказади. “Андижон” матбуот хизмати мухлислар учун яна бир қизиқ статистик маълумотни тақдим этади.

Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида 1992 йилдан бери “Андижон”нинг илк голи муаллифи кимлар бўлгани сизни қизиқтиришига асло шубҳамиз йўқ. Жамоанинг Суперлига\олий лигадаги биринчи голи муаллифи Борис Баканов ҳисобланади. Уни ёши катта, зукко ишқибозлар жуда яхши эслашади.

Шунингдек, андижонлик собиқ футболчи, узоқ йиллар жамоа учун меҳнати сингган Рустам Абдиев кетма-кет икки марта чемпионатнинг дастлабки голларини киритган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, 1994 ва 1995 йилги мавсумларда айнан Абдиев “Андижон”нинг илк голларига муаллифлик қилган. Бу борада ҳозирча Рустам Абдиев танҳо. Негаки, клуб тарихида ҳали ҳеч бир ўйинчи бирин-кетин икки мавсумда биринчи голни киритмаган.

Бундан ташқари, литвалик собиқ ҳужумчи Артурас Фоменко 2008 йили “Андижон” таркибида мавсумнинг очилиш учрашувида “Металлург” дарвозасини ишғол қилган. Орадан икки йил ўтиб, у олмалиқликлар сафида чемпионатнинг биринчи учрашувини Андижонда собиқ клубига қарши ўтказган ҳамда автогол эвазига мезбонларнинг илк голини уриб берган.  

Яна бир қизиқ ҳолат, 2003 йили Фарид Хабибулин “Андижон” таркибида “Дўстлик” дарвозасини ишғол қилган. 2004 йилнинг илк ўйинида эса ўша Хабибулин “Сўғдиёна” сафида “Андижон”га гол урган.

Қолаверса, “Андижон”нинг чемпионатдаги илк гол ўзини узоқ куттирган мавсум 2014 йилга тўғри келади. Ўшанда ҳужумчи Анвар Ражабов 5-турда “Динамо” дарвозасини ишғол қилиш орқали “Андижон”нинг чемпионатдаги илк голини киритган.

“Андижон”нинг чемпионатларимиздаги илк голи муаллифлари рўйхати

1992 йил – Борис Баканов. 1-тур, сафарда, “Нурафшон” дарвозасига;

1993 йил – Исмоил Маликов. 1-тур, сафарда, “Нурафшон” дарвозасига;

1994 йил -  Рустам Абдиев. 1-тур, сафарда “Нурафшон” дарвозасига;

1995 йил - Рустам Абдиев. 2-тур, сафарда “Политотдел” дарвозасига;

1996 йил –  Шуҳрат Назиров. 1-тур, сафарда “Косонсой” дарвозасига;

1997 йил - Тоҳир Мўминов. 1-тур, сафарда “Чилонзор” дарвозасига;

1998 йил - Отабек Қиличев. 2-тур, уйда “Бухоро” дарвозасига;

1999 йил – Захриддин Акбаров. 1-тур, уйда “Сўғдиёна” дарвозасига;

2000 йил – Улуғбек Асанбоев (автогол). 1-тур сафарда “Пахтакор” дарвозасига;

2001 йил - Шавкат Абдураҳмонов. 1-тур, сафарда “Турон” дарвозасига;

2002 йил – Акром Сидиқов. 1-тур, сафарда “Сўғдиёна” дарвозасига;

2003 йил – Фарид Хабибулин. 1-тур, уйда “Дўстлик” дарвозасига;

2004 йил – Шуҳрат Юсупов. 1-тур, сафарда “Сўғдиёна” дарвозасига;

2006 йил – Бахтиёр Ҳамидуллаев. 3-тур, уйда “Трактор” дарвозасига;

2007 йил – Ярослав Крушельницкий. 1-тур, уйда “Шўртан” дарвозасига;

2008 йил – Артурас Фоменко. 1-тур, уйда “Металлург” дарвозасига;

2009 йил – Мирзакамол Камолов. 3-тур, сафарда “Насаф” дарвозасига;

2010 йил - Артурас Фоменко (автогол). 1-тур, уйда “Олмалиқ” дарвозасига;

2011 йил – Олим Новкаров. 2-тур, уйда “Машъал” дарвозасига;

2012 йил  - Адҳам Нурмуҳаммедов. 1-тур, сафарда “Металлург” дарвозасига;

2014 йил - Анвар Ражабов. 5-тур, уйда “Динамо” дарвозасига;

2015 йил -  Рустам Аъзамов. 1-тур, сафарда “Насаф” дарвозасига;

2016 йил – Неманья Йованович. 1-тур, сафарда “Пахтакор” дарвозасига;

2019 йил – Ойбек Қиличев. 1-тур, сафарда “Қизилқум” дарвозасига;

2020 йил – Жамшид Ҳасанов. 1-тур, сафарда “Локомотив” дарвозасига;

2021 йил – Дониёр Исмоилов. 2-тур, уйда “Сурхон” дарвозасига;

2023 йил – Сардор Абдунабиев. 1-тур, сафарда “Насаф” дарвозасига;

Хўш, бу йил “Андижон”нинг дастлабки гол муаллифи ким бўларкин? Буни тез орада билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!