"Андижон"нинг собиқ устози "Сурхон"да иш бошлади
Кўпчилик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган мутахассис Ёрқин Назаров "Сурхон" футбол клубида техник директор сифатида иш бошлади.
Ёрқин Назаров бунга қадар "Андижон" жамоасида бир муддат бош мураббий сифатида фаолият олиб борган ва яхшигина натижаларни қайт этаётган эди.
Биз ишонамизки, Ёрқин Назаров ўз билим ва тажрибалари билан "Сурхон" жамоаси ғалабаларида ҳам ўз ҳиссасини қўшади, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.
Фикрлар