"Андижон"нинг Тожикистон йиғини ниҳоясига етди. Энди навбат Туркияга

Маълумки, "Андижон" 5 январь куни ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Тожикистонга жўнаб кетганди. Икки ҳафталик тайёргарликдан сўнг жамоа аъзолари бугун Тожикистон йиғинини якунлаб ортга қайтдилар.

Энди футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқдилар. 23 январь куни жамоа аъзолари Тошкентда тўпланадилар. Қишки йиғиннинг иккинчи босқичи эса Туркияда давом эттирилади.

Режага биноан "Андижон" аъзолари 24 январь куни Анталияга йўл олади ҳамда у ерда 14 февралга қадар ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради ва бир қатор назорат ўйинларида ҳам иштирок этади.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!