"Андижон"нинг Туркия йиғинидаги барча рақиблари маълум

Маълумки, “Андижон” жамоаси 24 январь куни хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. У ерда олдиндан режалаштирилганидек, "Бургутлар" 7 та ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Шуни таъкидлаш ўринлики, “Андижон”нинг у ердаги барча спарринг-рақиблари номи маълум бўлди.

Жумладан, 9 февраль куни Словакиянинг “Белуса” жамоаси рақиб вазифасини бажаради.

12 февраль санасига эса иккита ўйин белгиланган бўлиб, улардан бири Украинанинг “Олександрия” клубига қарши ўтиши лозим эди. Бироқ ўзгариш юз берди ва ушбу клубнинг ўрнига 12 февраль санасида Латвиянинг “Валмиера” жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Ушбу рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот тақдим этамиз. Режага кўра, жамоамиз 4 ва 12 февраль кунларига иккита ўйинда майдонга тушади.

“Андижон”нинг Анталия йиғинидаги барча рақиблари

27 январь (шанба)

“Андижон” – Жанубий Корея U-23 терма жамоаси

1 февраль (пайшанба)

“Андижон” – ЦСКА (Россия)

4 февраль (якшанба)

“Андижон” – “Селимбар” (Руминия)

“Андижон” – “Черноморец” (Украина)

9 февраль (жума)

“Андижон” – “Белуса” (Словакия)

12 февраль (душанба)

“Андижон” – “Корвинул Хунедора” (Руминия)

“Андижон” – “Валмиера” (Латвия)

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!